Асосий матнга ўтиш
Tanga
  • Имкониятлар
  • Панел
  • Нархлар
  • Хавфсизлик
  • Саволлар
  • UZ
  • ЎЗ
  • RU
Telegram'да очиш
← Бош саҳифага қайтиш

Махфийлик сиёсати

МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ

Қандай маълумот сақланади

  • Telegram ID, исмингиз ва усернаме
  • Сиз ёзган ёзувлар: сумма, категория, изоҳ, сана
  • Қарз ёзувларида сиз кўрсатган шахс исми
  • Жамғарма ёзувлари ва мақсадларингиз
  • Обуна муддати ва тўлов тарихи
  • Ботдан фойдаланиш статистикаси (қачон киргансиз, нечта ёзув) — суммаларсиз

Қандай сақланади

Ҳамма маълумот дискда шифрланган (SQLCipher). Молиявий ёзувларингиз — сумма, категория, изоҳ — алоҳида файлда, алоҳида калит билан сақланади. Бу калит админ панелда йўқ: панел орқали уларни ҳеч ким кўра олмайди, администратор фақат ёзувлар СОНИНИ кўради.
Калит серверда, ботнинг ўзида туради — бот ёзувларингизни сизга кўрсатиши учун уларни очиши керак. Улар ҳеч кимга сотилмайди ва берилмайди.

AI хизмати (Google, Gemini, Ақш)

Ёзганингизни тушуниш учун матн, чек расми ва овозли хабарингиз Google'нинг Gemini Апиъсига юборилади. Овозли хабар матнга айлантириш учун юборилади ва бизда сақланмайди. Биз фақат пуллик хизматдан фойдаланамиз: пуллик хизматда Google бу маълумотни ўз маҳсулотларини яхшилаш ва моделни ўқитиш учун ишлатмайди, лекин қоидабузарликни аниқлаш мақсадида уни чекланган муддат сақлаши мумкин. Чек расми ва овоз бизнинг серверда сақланмайди — улардан чиққан матнли ёзувларгина қолади.

Ким кўра олади

  • Сиз — бот ва Mini App орқали
  • Админ панел орқали — ҳеч ким (фақат ёзувлар сони)
  • Бошқа фойдаланувчилар — ҳеч қачон: ҳар бир ёзув Telegram ID бўйича ажратилган

Қаерда сақланади

Франсиядаги ижарага олинган серверда (Контабо).

Захира нусхалар

Ҳар куни шифрланган (АЕС-256) захира нусха олинади. Серверда 14 кун сақланади; нусха хизмат эгасининг Telegram'ига ҳам юборилади ва у ерда қўлда ўчирилгунича туради. Нусхани очиш учун алоҳида калитлар керак.

Қанча сақланади

Сиз ўчирмагунингизча. /ochirish босилганда маълумот асосий базадан дарҳол ва бутунлай ўчирилади. Ундан олдин олинган шифрланган захира нусхаларда қолиши мумкин (юқорига қаранг). Фақат битта аноним белги қолади: Telegram ID'ингизнинг қайтариб бўлмайдиган калитли ҳеши ва ой — қайтиб келганда бепул синов ва таклиф бонуси қайта берилмаслиги учун. Унда исм ҳам, ёзув ҳам йўқ.

Сизнинг ҳуқуқларингиз

  • /csv — барча маълумотингизни файл қилиб олиш (бепул)
  • /ochirish — ҳисобни ва бутун тарихни ўчириш
  • Розилигингизни исталган пайтда қайтариб олишингиз мумкин — бунинг учун /ochirish босинг

Тўлов

Карта маълумотларингиз бизга келмайди. Сиз ўзингиз ўтказма қиласиз ва чек скриншотини юборасиз; у Telegram'да қолади, администратор уни текшириш учун очади.

Савол: @Nodirbek_8545

Бу матн ботдаги /maxfiylik ва /shartlar буйруқлари билан бир хил. Ботда розилик берилганда шу версия қабул қилинади.

Tanga· Telegram'даги шахсий молия ёрдамчиси
  • Telegram бот
  • Нархлар
  • Махфийлик сиёсати
  • Оммавий оферта
© 2026 Tanga